ХОКУСАЙ

ХОКУСАЙ Кацусика, Накадзима Тамэкадзу [1760 — Эдо (Токио) — 1849.18.4] — япон рассоми, Укиёэ йўналишининг йирик намояндаси. Япон гравюрасида манзара жанри асосчиси. Кацукава Сюнсо ва б. усталардан таълим олган (177778). Хитойнинг Мин даври, Кано мактаби рассомлигини ўрганган, «гўзаллар», «одамлар», манзара жанрларида ижод қилган. 30 мингга яқин гравюра ва расмлар яратган (15 жилдли «Манга» китобида, 181271). Йирик асарларида дадил перспектив самаралар таассуроти кутилмаган ранглар уйғунлиги орқали япон манзараларини ўзига хос образини ярата олган: «Фудзи тоғининг 36 кўриниши» туркуми (1823—29), «Турли вилоятлардаги янги кўприклар» (1827—30), «Турли вилоятлар шаршаралари бўйлаб саёҳат» (1827—33), «Фудзи тоғининг 100 кўриниши» (183435) ва б.

X. асарлари ҳозиргача қизиқиб ўрганилади, кўргазмаларда намойиш этилади, рассомлар (жумладан, ўзбекистонлик рассомлар) ижодига таъсири кузатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХОКУСАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты