ХОЛИСЛАР

ХОЛИСЛАР — жиноят процессида иштирок этувчилардан бири, Ўзбекистон Республикаси ЖПКга кўра, X. суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ҳаракати ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганлигини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун чақирилади. Улар ишнинг оқибатидан манфаатдор шахс бўлмаслиги лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин Холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган (74модда). Дастлабки терговда тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, тергов эксперименти ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперимент тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш кабилар камида 2 нафар холис иштирокида амалга оширилади. Холисларни ишга жалб қилиш далилларни тиклашда катта аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЛИСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
OMANY - Эксперимент
ТИНТУВ
АЙБЛАНУВЧИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты