ЯСПЕРС

ЯСПЕРС Карл (1883.23.2, Ольденбург — 1969.26.2, Базель) — немис файласуфи, экзистенциализм асосчиларидан бири, психиатр. Германиянинг бир неча унтида тиббиёт ва психологияни ўрганган. 1921—37 ва 1945 йилдан Гейдельберг унти, 1948 йилдан Базель ун-ти проф. Ясперс экзистенциализми чегаравий фаолиятлар тўғрисидаги таълимотида яққол кўринади. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти инсонга унинг чуқур кечинмалари даври (қўрқув, ўлим, мудҳиш жиноят ва бошқалар)да аён бўлади. Инсоннинг вужудга келиши тўғрисидаги масалани Ясперс энг муҳим масала деб ҳисоблаб, инсон ҳамма нарсанинг бевосита асосидир, оламдаги алоқадорликнинг барча турлари ва барча биологик тараққиёт жараёни одамнинг ўзига эмас, балки инсоний модда, инсоний материалга дахлдор, деган фикрни илгари суради. Асосий асарлари: «Экзистенциал фалсафа» (1938), «Ҳақиқат тўғрисида» (1947), «Тарихнинг маъноси ва вазифаси» (1949), «Фалсафага кириш» (1950), «Атом бомбаси ва инсониятнинг келажаги» (1958) ва бошқалар


Кирилл алифбосида мақола: ЯСПЕРС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты