ХОЛИҚОВ

ХОЛИҚОВ Низомиддин (1939.1.9, Андижон) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (2001). Львов полиграфия интини тугатган (1967). 1967 й. дан Ғафур Ғулом номидаги нашриётда рассом — бадиий муҳаррир (1967 — 78; 1969—71 йларда бош рассом), 1978 й. дан Андижон «Рассом» ижодий ктида рассом (1981—83 йлар раҳбар). Тошкент театр ва рассомлик санъати интида педагог (1972—73). X. линогравюра, ксилография, литография, офорт, монотипияда ижод килади, асарларида тасвирий шакл ва бадиий мазмун уйғунлигига эришади. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан «Гулпари», «Ойжамол», «Гулшанбоғ» каби достонлар, ўзбек мумтоз адабиёти («Садди Искандарий», Алишер Навоий; «Сайланма», Муқимий ва б.) ҳамда ўзбек адабиёти («Нурли чўққилар», А. Қаҳҳор; «Чинор», Асқад Мухтор ва б.)дан чоп этилган китобларни бадиий безади.

Кейинги йилларда мойбўёқ рангтасвирида самарали ижод қилмоқда («Баҳор», «Нуронийлар», «Ҳунармандчилик», «Ёшлик», «Алпомиш», «Уммон», «Ҳарорат» ва б.); портретларида инсон руҳияти теран ифодаланган («Миртемир», «Муҳаммад Али», «Бригадир», «Она» ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ХОЛИҚОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты