ЯССАВИЙЛИК

ЯССАВИЙЛИК — тасаввуфдаги тариқатлардан бири. Асосчиси Аҳмад Яссавий. 12-асрда Ўрта Осиёда пайдо бўлган. Яссавийлик таълимотига кўра, комил муршид (шайх)нинг зиммасидаги биринчи вазифа олий инсоний сифатларни ўзида мужассам этиш, шариат илмини мукаммал эгаллаб, сўнг муридларни ортидан эргаштиришга эришишдир. Яссавийликка кўра, мурид қуйидаги талабларга риоя қилиши зарур: бирор кишини ўз муршидидан устун қўймаслиги ва унга мутлақ эҳтиром билан боғланиши; зикр ва идрок соҳиби бўлиши, устозининг рамзи ва ишоратларини осон илғаши; сўзда тўғри, ваъдага вафодор бўлиши; устозининг амр, таклиф, ваъз ва насиҳатларини назардан соқит этмай камолга интилиши. Ҳазинийнинг «Жавоҳир улаброр» асарида Яссавийликнинг асослари қуйидагича қайд қилинган: тавҳидга асосланган тасаввуфий тушунчалар; шариат ва пайғамбарнинг суннатига мутлақ боғлиқлик; шариатга таянган тариқат; риёзат ва мушоҳада; хилват ва зикр. Яссавийликда илммаърифат эгаллаш, ҳиммат ва саховат туйғуларини камол топтириш, нафсга қарши курашда собит бўлиш, ҳалол меҳнат билан ризқ топишга алоҳида аҳамият берилган. Яссавийлик зикри жаҳрийга асосланилган. Тасаввуф таълимотига кўра, инсоннинг асл ватани мутлақ борлиқ. Инсон шу борлиқда пайдо бўлган, ўша муқаддас борлиққа қайтмоғи муқаррар. Шу боис ҳақиқий суфий ватан ва ватанпарварлик борасида тор тушунчага берилмаслиги керак. Яссавийлик кўплаб олим, шоир ва давлат арбоблари қалбини забт айлаган. У фақат Мовароуннаҳрда эмас, балки Хуросон, Озарбайжон, Туркияда ҳам кенг тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯССАВИЙЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФОРОБИЙ
ЯССАВИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты