ЯССИ ТАНАЛИЛАР — 1) қўнғизлар оиласи. Уз., одатда, 1—6 мм, тропик турларида 30 мм гача. Танаси орқа томонидан кучли яссилашган. 1100 га яқин тури бор; кенг тарқалган. Ўзбекистон фаунасида майда, яширин яшовчи турлари учрайди; яхши ўрганилмаган. Қўнғизлар ва уларнинг қуртлари, асосан, йиртқич ҳаёт кечиради; ҳаммахўр турлари ҳам бор. Дарахт пўстлоғи остида ва қуруқ ёғочларда, баъзан тўкилган барглар орасида ва чумолилар инида яшаб, ҳашаротлар қуртлари билан озиқланади. Айрим турлари ун, крупа ва қуруқ меваларда яшайди. Суринам унхўри кенг тарқалган; ранги қўнғир. Уз. 2,5—3,5 мм. Бошқа кўп учрайдиган тури сариқ унхўрнинг уз. 1,5—2 мм.
2) Каналар оиласи.