ХОЛЬБЕЙН

ХОЛЬБЕЙН, Гольбейн (Holbein) Ханс Кичкина (тахм. 1497/98, Аугсбург — 1543 й. нинг 7.10 ёки 29.11, Лондон) — немис рассоми ва графиги; Уйғониш даврининг йирик вакили. Отаси рассом Ханс X. Каттадан таълим олган. 1515— 26 й. лар Базелда, 1526—32 й. лар Англияда ишлаган, 1536 й. дан кирол Генрих VIII саройида рассом. X. санъати инглиз ва Ғарб. Европа портрети ривожига кучли таъсир кўрсатган. Базелда диний мавзуларда асарлар яратган («Жонсиз Исо», 1521 ва б.), инсонпарварларнинг ички қадрияти ва маънавий қудратини ифодаловчи портретлар («Эразм Роттердамский», 1523, Лувр ва б.), портрет расмлар, иллюстрациялар (Эразм Роттердамскийнинг «Тентаклик мактови» асарига, 1515 ва б.) ишлаган, жамоат биноларини безаган. «Ўлим қиёфалари» (1524—26, «Ўлим рақслари» номи билан машҳур) туркум расмларида Буюк хоч уруши воқеаларини мажозий шаклда акс эттирган. Инглиз инсонпарварлари билан ишлаган даврда психологик ўткир ва аник, рангтасвир («Астроном Николос Кратцер», 1528, Лувр ва б.) ва графика («Томас Мор», қалам, кумир, сангина, 1527, Виндзор қасрида ва б.) портретлари юзага келди. X. замондошларининг ўзига хос хусусиятларини синчиклаб кузатади ҳамда уларнинг киёфаларини аниқ тасвирлайди: савдогар Г. Гисце (1532, БерлинДалем картиналар галереясида), француз элчиси Ш. Морстт (тахм. 1534 35, Дрезден картиналар галереясида), инглиз кироличаси Жейн Сеймур (1536 — 37, Вена санъат тарихи музейида) кабиларнинг машҳур портретлари шулар жумласидан; «Темирсарой» (1541—43, Лондон) ва б. деворий расмларни ишлади.

X. ижоди жаҳон портрет ва Уйғониш даври бадиий маданиятининг чўққисидир.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЛЬБЕЙН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УЙҒОНИШ ДАВРИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты