ЯСУГАЙ БАҲОДИР

ЯСУГАЙ БАҲОДИР, Есугай баҳодир (? — тахм. 1168) — Мўғулистондаги кўчманчи қабилалар иттифоқидан бирининг раҳбари. Чингизхоннинг отаси. Ясугай баҳодирнинг отаси — Бартан баҳодир, бобоси — Қобулхонлар ҳам қабила сардори бўлишган. Ясугай баҳодир кучли тотор қавми билан қаттиқ кураш олиб бориб, улар юртини тобе эттирган.

Ясугай баҳодирнинг бешта ўғли бўлган. Темучин (Чингизхон), Жўчи Қасар, Қачун, Тамука, Билгутой ўтчикин. Ясугай баҳодир ўғиллари ва уруғаймоғининг аксарияти оқ юзли ва қора кўз бўлишган; мўғуллар қора кўзли одамларни буржигин деб аташган. Шу туфайли Ясугай баҳодир уруғи буржигин — қиёт (мўғулча қиёт — кучли, шиддатли) деб ном олган. Ясугай баҳодир вафот этганда Чингизхон 13 ёшда, укалари эса янада ёш бўлишган.

Ад.:Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994; Абулғози й , Шажарайи турк, Т, 1992.


Кирилл алифбосида мақола: ЯСУГАЙ БАҲОДИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УЛУҒБЕК
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты