ХОЛҚЎЗИЕВ Муродилла Нурматович (1899.27.5., Тўрақўрғон тумани — 1966.22.2, Самарқанд) — анатом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1959), тиббиёт фанлари дри (1944), проф. (1949). Қозон тиббиёт интини тугатгач (1931), шу инт нормал анатомия кафедрасида аспирант (193135), ассистент (193542), доцент (1942—45). 1948 й. дан СамТИ нормал анатомия кафедрасининг мудири. Илмий ишлари анатомиянинг турли масалалари, нерв системасининг морфологиясига оид.