ЯТРОГЕН КАСАЛЛИКЛАР

ЯТРОГЕН КАСАЛЛИКЛАР (юн. — врач ва — яратиш, туғдириш) , ятрогениялар, психогениялар — врач ёки бошқа тиббиёт ходимларининг эҳтиётсизлик билан айтган ноўрин гаплари, хаттиҳаракатларининг бемор психикасига таъсир этишидан келиб чиқадиган касалликлар. Аксари инжиқ, васвас, ўта таъсирчан ва асаби заифроқ кишиларда рўй беради. Баъзи ҳолларда бемор врач хулосасини (мас, бирор обрўлироқ мутахассис кўраетганда еки рентгенда текширилаётганда) қаттиқ ташвишланиб қабул қилиши; ўзини соғлом деб юрган кишига врач кўраётганда бирор оғир, хавфли (мас, гипертония касаллиги, ўсма) ёки кишини мулзам қиладиган (теританосил, гинекологик) касаллиги борлиги ҳақида тахмин айтилиши ҳам Ятроген касалликларга сабаб бўлади. Одатда, бир хил касалликлар (мас, сил касалликлари, ўсма касалликлари) даволанадиган касалхоналарда ётган баъзи бадгумон беморларда кузатиладиган даволаниш ва даво ишларига шубҳа билан қараш, тушкунликка тушиш каби ҳолатлар касалликни оғирлаштирадИ.

Давоси: психотерапия.


Кирилл алифбосида мақола: ЯТРОГЕН КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТИББИЁТ
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты