ХОМТОК

ХОМТОК — Токни парвариш қилиш усулларидан бири; кузги ва баҳорги ток кесишнинг давоми. X. қилинган ток ҳаво, ёруғлик ва қуёш нуридан тўла фойдаланади, касалликка кам чалинади; новда ва мевалари яхши ривожланади, пишиб етилади, ҳосил кўпаяди.

Ток, асосан, 2 марта X. қилинади. Биринчи X. ток шўра чиқариб, ҳосилли ва ҳосилсиз новдалар фарклана бошлагандан гуллагунга қадар («шўра хомток»), иккинчи X. ток гуллаб, ғўралар мошдек бўлганда («ғўра хомток») қилинади. Шўра хомтокда кундадан ўсиб чиққан бақувват новдалардан 3 — 4 таси қолдирилиб (улар қариган зангларни ёшартиришда фойдаланилади), қолганлари кесиб ташланади, эндигина гулга кираётган ҳосилли новдаларнинг учини чилпиш ҳосилдорликни ва ҳосил сифатини оширади (новдалар вақтинчалик ўсишдан тўхтаб, озиқ моддалар шўра ва гулларнинг ривожланишига сарф бўлади). «Ғўра хомток» да биринчи Хомтокдан қолган ҳосилсиз, ортиқча зич ва ноўрин ўсган, асосий новдалар ва шу йилги новданинг қўлтиғидан ўсиб чиққан бачки новдалар олиб ташланади.

X. ни ўтказиш ток нави, агротехника тадбирлари, обҳаво ва ер шароитларига боғлиқ. Кучли ўсувчи ток навлари X. қилинганда ортикча новдалар олиниб, сийраклаштирилади. Ток ўртача ўсиб, ҳосил яхши бўлса, новдалари тараб боғлаб қўйилади. Сует ўсган токнинг барг ва новдалари оз бўлиб, уларни ортиқча сийраклаштириш ҳосилни офтобдан зарарланишга олиб келиши мумкин. Хомтокда баргларни кўплаб ва палапартиш юлиб ташлаш ярамайди. Чунки, барг сийраклашеа, ҳосилли новдаларга озиқ моддаларнинг келиши сусаяди, юлинган барг қўлтиғидаги куртак зарарланади. Хомтокдан кейин қоддирилган новдалар тезда нам чипта билан бағазларга боғланади, акс ҳолда улар салгина шамолда ҳам синиб кетади.

Жамолиддин Файзиев.


Кирилл алифбосида мақола: ХОМТОК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
ЧИЛПИШ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты