ЯУНДЕ

ЯУНДЕ — Камерун пойтахти (1960 йилдан). Марказий провинциянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 800 минг киши (2001). Шаҳар тропик ўрмон орасидаги ясситоғликда, 750 м баландликдаги «етти тепалик»да жойлашган. Иқлими экваториал, янв. нинг ўртача т-раси 22,8°, июлда 20,7°, йиллик ёғин 1600 мм. Мамлакатнинг йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Океан орқали келтириладиган юклар шаҳардан мамлакат ичкариси, Марказий Африка Республикаси ва Чадга ташилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат (какао мойи ишлаб чиқариш, пиво пишириш, тамаки ф-каси ва бошқалар) ва ёғочсозлик корхоналари мавжуд.

Шаҳарга 1888 йилда немисларнинг ҳарбий пости сифатида асос солинган. 1919 йилдан Франциянинг Шарқий Камерун мулкининг, 1946 — 60 йилларда Франция бошқаруви остидаги БМТ васийлигидаги ҳудуднинг маъмурий маркази. Шаҳар замонавий режа асосида қурилган. Яундеда ҳукумат муассасалари, банклар жойлашган. Унт, илмий текшириш институтлари, кутубхона ва музейлар бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЯУНДЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
КАМЕРУН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты