ХОН

ХОН — туркий ва мўғул халқлари ҳукмдорлари унвони. Дастлаб қабила сард ори, кейинчалик олий ҳукмдорни англатган. Салжуқиплар ва хоразмшоҳлар даврида X. вилоят, шаҳар ҳокими ёхуд даражасига кура амир ёки малик лавозимларига нисбатан юқори ҳисобланган, айни пайтда, мамлакат бошлиғи султонга тобе бўлган туркий бошликни билдирган. X. арелон, буғра сингари сўзлар билан бирикиб қорахонийлар давлати ҳукмдорларини англатган. Мўғул империясига асос солган Темучин «Чингизхон» унвонини қабул қилган. Империя ҳудудида ташкил топган улус ҳукмдорлари ҳам X. деб номланган. Чингизхон вафотидан сўнг, салтанат тахтига ўтирган чингизийларга қоон унвони берилган. Мўғул ҳукмронлиги даврида Эронда номусулмон ҳукмдорлар X., мусулмон ҳукмдорлар эса, султон деб аталган. Темурийларда Чингизхон сулоласига дахлдор шахслар X. унвони билан юритилган. Шайбонийларца X. ҳукмдор ёки тахт ворисини, султон эса шаҳзодани ифодалаган. Сафавийлар даврида X. унвони вилоят бошлиқлари — амирларга берилган ва улар ўз рутбаларига кўра, 3табақали зодагонлар сифатида эътироф этилган.

Айни вақтда X. Эрон ва Афғонис,тоннинг турли кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилалари орасида кабила ёки уруғ сардори унвони тарзида шуҳрат топган. Қўқон ва Хива хонлиги ҳукмдорлари ҳам ўзларини X. деб аташган. Бу ном уларнинг чингизийлар билан қариндошлик ришталари мавжудлигига ҳам ишора ҳисобланган. Қожарлар давлатида (19-а.) турли даражадаги ҳарбий ва маъмурий амалдорлар, Ҳиндистондаги мусулмон давлатларида турли мартабадаги мансабдорлар ҳам X. деб юритилган.

Ад.:Бартольд В. В., Сочинения, т.2., ч. 1, М., 1963; Дадабаев X., Общественнополитическая и социальноэкономическая терминология в тюркоязычных памятниках XIXIV вв., Т., 1991.


Кирилл алифбосида мақола: ХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты