ЯХЛИТ БОШЛИЛАР

ЯХЛИТ БОШЛИЛАР, яхлит бош суяклилар — тоғайли балиқлар кенжа синфи. Скелети тоғайдан иборат. Юқори жағ суяги яхлит. Юқори жағ тоғайли бош қутиси билан қўшилиб кетган (голостилия, номи шундан). Териси яланғоч, баъзан тишчалар ёки тангачалар билан қопланган. Тишлари найсимон дентин, эмалсиз, кўпинча қўшилиб пластинка ҳосил қилади. Жабра ёриқлари 2 жуфт, тери бурмалари билан ёпилган. Яхлит бошлиларнинг 1 та химерасимонлар туркумига бирлашадиган бир неча ўн хил тури бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЯХЛИТ БОШЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАЛИҚЛАР
ЕР
КАЛЛА СУЯГИ
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты