ЯХНА

ЯХНА (форс. тож. — совитилган) — қадимий таомлардан бири. Дастлаб олов кашф қилиниб, қозон пайдо бўлганидан кейин сувда қайнатиб пишириб совитилган ҳолда истеъмол қилинадиган таомлар; совитилган ичимликлар. Яхна таомларга ҳайвонот масаллиқларидан тайёрланадиган қази, қарта, қорин, хасип, думбажигар, каллапоча, сутли ўпка, лиқлиқ, яхна гўшт ва бошқалар киради. Яхна овқатларни сабзавотлардан ҳам тайёрлаш мумкин. Яхна гўшт тайёрлаш учун яхлит гўшт бўлаклари қайнаб турган сувга ёки шўрвага солинади, 1 — 1,5 соат милдиратиб қайнатилади, қозонга туз, арчилган бутун пиёз, сабзи, саримсоқва б. солинади. Гўшт пишгач, сувдан олиниб, ҳавода совитилади, қаламлаб ёки япроқлаб кесиб, мурчли пиёз ёки сабзавотлар билан дастурхонга тортилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯХНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚАРТА
ПИЁЗ
ГЎЖА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты