ХОНАКИ МУШУКЛАР

ХОНАКИ МУШУКЛАР — мушуклар уруғига мансуб уй ҳайвони. 50 дан ортиқ зоти бор. Х. м. ёввойи мушукнинг Шим. Африка, Урта денгиз мушуги (ливия мушуги) кенжа туридан келиб чиққан. Эшитиш, кўриш, туйғу органлари яхши ривожланган, ҳидни итларга нисбатан кучсизроқ сёзади. 7 — 9 ойда вояга етади, бўғозлик даври 9 ҳафта, 4—6, баъзан 10 тагача бола туғади, 13—18 й. умр кўради. Яқин вақтгача мушуклар Қад. Мисрда хонакилаштирилганлиги тахмин қилинар эди. Чунки бу мамлакатда мушуклар илоҳийлаштирилган ва улар мўмиёлаб кўмилган. Ҳозир Хонаки мушукларнинг суяк қолдиқлари Кавказ ва Олд Осиё ҳудудларида бронза ва ҳатто неолит даврларида аҳоли яшаган жойлардаги катламлардан ҳам топилган. Хонаки мушуклар зотлари бир-биридан, асосан, жун ва думининг узунлиги, жуни ва кўзининг ранги билан фарқ қилади. Узун жунли мушукларга ангор, Эрон ва Сибирь; калта жунлиларга сиам ва думсиз ҳамда кўпчилик Европа мамлакатларида тарқалган бошқа зотлар киради. Хонаки мушуклар омборлар ва хонадонларда зараркунанда кемирувчилар (сичқон, каламушлар)ни қириб фонда келтиради.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНАКИ МУШУКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
РОССИЯ
ЭРОН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты