ХОНАНДА ОВОЗИ

ХОНАНДА ОВОЗИ — одамнинг овоз аъзолари ёрдамида мусиқали товушларни ҳосил қилиш қобилияти. Мусиқа уқуви ривожи натижасида болалик давридан қарор топади; олчтда, 13 ёшида етилиб, тўлиқ ҳажми (1,5 октава) га эришади. Уғил болалар Хонанда овози расталик давридан кейин бир октава пасайиб йўғонлашади, ўзгаради, баъзан хонандалик хусусиятлари ҳам йўқолади. Буни олдини олиш мақсадида Италияда 17 — 18-а. ларда энг яхши Хонанда овозига эга ўғил болалар баъзан бичилган. Хонанда овози хусусиятлари унинг жарангдорлиги, ширадорлиги, узок, садоланиши ва кучлилигига боғлиқ. Одатда, машқ қилдирилмаган овоз ва профессионал Хонанда овози бўлади. Ҳар бир Хонанда овози табиий хусусиятларга қараб, операконцерт, камер, эстрада ёки анъанавий мумтоз ашулалари ижрочилигига мувофиқлаштирилиб, тарбияланиши мумкин. Хонанда овози садосининг равон, текис ёки, аксинча, сикилиб чиқиши ашулачилик усулларига ҳам боглик (Қ Хонандалик услуби).

Хонанда овози диапазони бир нечта регистрга ажратилади. Турли регистрдаги товушлар ҳар хил тембр ва янгроқликка эга. Мас, эркаклар овозининг пастки диапазони (кўкрак регистри) ширали ва кучли янграйди, баланд товушлар регистри эса жарангли ва қуруқроқ садоланади. Аёллар овози эса пастки товушлар (кўкрак регистри), марказий (ўрта баландликдаги) ва баланд товушлар регистрларига бўлинади. Профессионал Хонанда овози диапазони 2 октавага эга бўлиши, регистрлар ўртасидаги товушлар эса текис садоланиши керак.

Хонанда овози йўғон-ингичкалигига ва ширадорлигига қараб Европа хонандалигида 6 турга бўлинади. Аёллар Хонанда овози — сопрано, меццосопрано ва контральто, эркаклар Хонанда овози — тенор, баритон ва бас. Эркак овозларидан нисбатан баланд ва очиқроқ янграйдиганлари лирик, йўғон ва қуюқроқ эшитиладиган овозлар драматик турларга ажратилади (мас, лирик тенор). Ўзбек миллий хонандалигида товушлар кўлами кенг, салобатли кучга эга «нор овоз», барча пардаларда аниқ эшитиладиган «жарангдор куврак овоз», шунингдек, «тик овоз», «панг овоз», «хаста ишками овоз» каби тушунчалар қўлланилади.

Хонанда овози садоси, кўпинча, сўз талаффуз этилиши билан боғлиқ. Ижросида бадиий матнни тингловчиларга равшан қилиб етказишда, хусусан, унли товушларни аник, айтиш ва Хонанда овозини нутқ интонацияси унсурлари билан узвий боглай олиш муҳим аҳамиятга эга.

Ад.:Мамадалиев Ф., Миллий мусиқа ижрочилиги масалалари, Т., 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНАНДА ОВОЗИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА
ЕР
ИТАЛИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты