ЯХОНТОВ Владимир Владимирович

ЯХОНТОВ Владимир Владимирович (1899.23.11, ҳоз. РФ Курган губерняси, Шадрин тумани — 1970.17.1, Тошкент) — энтомолог олим. Узбекистон ФА мухбир аъзоси (1956), проф. (1935), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1960). Ленинград амалий зоология ва фитопатология интини ва айни вақтда чет тиллар интини тугатган (1927). Широбудин (Бухоро) тажриба ст-ясида бўлим бошлиғи (1927—29), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида доц., проф. (1930—34), энтомология ва зоология кафедраси мудири (1935— 61; 1965—70). Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология ин-тида энтомофаглар лаб. мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор (1961—65). Илмий ишлари, асосан ғўза, беда зараркунандалари, ҳашаротлар экологиясини тадқиқ этишга, қ. х. экинлари зараркунандаларига қарши курашнинг биологик усулларига бағишланган. Я. Ўрта Осиёдаги трипсларнинг 10 та янги турини аниқлаган.

Ас: Листовой люцерновьш слоник или фитономус, Т., 1934; Вредители сельскохозяйственнмх растений и продуктов Средней Азии и борьба с ними, Т., 1953: Экология насекоммх, М., 1969.


Кирилл алифбосида мақола: ЯХОНТОВ Владимир Владимирович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ЭНТОМОЛОГИЯ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты