ХОНАНДАЛИК УСЛУБИ

ХОНАНДАЛИК УСЛУБИ — вокал мусиқа асарларини ижро этиш йўли. Хонанда овозини чиқариш ва ишлатиш усуллари, овознинг туей, кенглик кўлами, кучи, жарангдорлиги ва б. сифатлар билан ажралиб туради. Европа профессионал вокал санъатида товушни кўкракдан, танглайдан чиқариш каби усуллар қўлланилади (қ. Бельканто). Ўзбек ва тожик анъанавий ашулачилигида биниги (димоғдан чиқариладиган овоз), гулиги (томоқдан чиқариладиган овоз), ишками (кўкракқорин диафрагмаси воситасида ҳосил қилинадиган овоз) усуллари мавжуд. Асосий Хонандалик услуби лари: куйчан услуб, унда кенг, равон оҳангдорлик — кантилена асосий ўрин эгаллайди; декламация услуби — нутқ интонациясига яқин (речитатив); колоратурали услуб, унда куйлаш ўз характерига кўра куйнинг создаги ижросига яқин бўлади ва хонандаликнинг текст билан алоқаси бир оз йўқолади (яна қ. Хонанда овози, Мусиқа ижрочилиги).


Кирилл алифбосида мақола: ХОНАНДАЛИК УСЛУБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА
ХАЛҚ ИЖОДИ
ТОЖИКИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты