ЯШИЛКЎЛ

ЯШИЛКЎЛ — Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги кўл. Панж дарёси ҳавзасида, Шим. Аличур ва Жанубий Аличур тизмалари орасида. Ғунт (Аличур) дарёсида, 3734 м баландликда жойлашган. Уз. 24,2 км, энг кенг жойи 3,7 км, майд. 35,6 км2. Ўртача чуқ. 12,5 м, энг чуқур жойи 50,2 м. Кўлга 7 та сой қуйилади. Улардан энг йириклари: СуулуТагаркати, Катта Бакчигир (жан. соҳилида), Катта Маржаной ва Кичик Маржаной (шим. соҳилида). Яшилкўл тоғ қулаб тушиши ва Панж дарёсининг ўнг ирмоғи Ғунт дарёси ўзанининг тўсилиб қолиши натижасида ҳосил бўлган. Асосан, қормузлик сувларидан тўйинади. Суви тиниқ ва чучук. Сув сатҳи апр. — авг. ойларида кўтарилади. Сент. дан апр. гача бир текисда пасаяди. Ноябрь охиридан май охиригача музлаб ётади. Кўл суви ёзда 10—13° гача исийди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯШИЛКЎЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты