ХОНЗОДА БЕГИМ

ХОНЗОДА БЕГИМ, Севинбека (? — 1411.3.11, Тус) — Хоразм маликаларидан бири. Ўзбекхоннинт набираси. Хонзода бегим номи билан машҳур бўлган.

1374 й. Х. б. иззатикром билан Самарқандга келтирилган ва Жаҳонгир Мирзога никоҳлаб берилган. Уларнинг никоҳидан Муҳаммад Султон Мирзо туғилган. 1376 й. Жаҳонгир Мирзо вафотидан сўнг Хонзода бегим Амир Темурнинг 3ўғли Мироншоҳ никоҳига кирган (1383). Мироншохдан Халил Султон Мирзо дунёга келган. Хонзода бегим ўткир зеҳнли, ақлфаросатли ҳамда тадбиркорлиги туфайли Амир Темур эътиборини крзонган. 1407 й. да Хонзода бегим Маккатулло зиёратига кетган. Зиёратдан қайтгач, Абдураззоқ Самарқандийнннг маълумотига караганда ўғли, Халил Султон Мирзонинг ўлимидан бир неча кун илгари вафот этган.

Ад.: Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996; Рюи Гонзалес де Клавих о, Дневник путешествия в Самарканд к двору Темура (1403—1406), М., 1990; Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНЗОДА БЕГИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТЕМУРИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УЛУҒБЕК
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты