ЯШИН ТЕЗЛИГИДАГИ УРУШ («блицкриг») (нем. — яшин ва — уруш дан) — Германия ҳарбий раҳбарияти томонидан 20-аср бошида тузилгам тез фурсатда тугайдиган уруш олиб бориш назарияси. Унга кўра, рақиб ўзининг асосий кучларини сафарбар этиб тегишли позицияларга жойлаштиргунга қадар, кунлар ёхуд ойлар билан ўлчанувчи вақт мобайнида ғалабага эришилади. Германия бош штабининг 1 ва 2 жаҳон урушларида яшин тезлигида муваффақиятга эришиш режалари барбод бўлган.