ХОНИНГЛАШ

ХОНИНГЛАШ (инг. hone — чархлаш) — деталларнинг ички цилиндрик сиртларини майин тишли узунчоқ (думалоқ, тўртбурчак) абразив асбоб (жилвир чивиқ) билан ишлаб силликлаш (пардозлаш). Сиртга ишлов бериш учун абразив асбоб X. каллаги (хон)га маҳкамлаб қўйилади, каллак эса X. станогининг шпинделига ўрнатилади. X. станогининг вертикал, горизонтал ва қия; бир ва кўп шпинделли; универсал, ярим автоматик ва автоматик турлари бор. X. асбобининг асосий (айланма) ҳаракати алоҳида электр двигатели ёки гидротурбина билан, детални суриб туриш ҳаракати (тўғри чизиқли, илгариламақайтма ҳаракат) гидроюритма билан амалга оширилади. Станоқда абразив асбобни радиал тарзда ҳаракатлантирадиган механизм ҳам бўлади. X. пайтида абразив асбоб ишлов бериладиган сиртга сиқилиб туради, X. каллаги айланма ва тўғри ёки илгариланма қайтма ҳаракат қилади. X. деталнинг ички сиртига ишлов беришнинг охирги (пардозлаш) операцияси ҳисобланади. Mac, автомобиль двигатели цилиндрлар блокига ишлов беришда X. операциясидан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНИНГЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ЕР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты