ХОНОБОДТЕПА

ХОНОБОДТЕПА — шаҳар харобаси (мил. 6—13-а. боши — 16—17-а. лар). Тошкент ш. жан. да Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, дарёдан 0,5 км нарида жойлашган. Ўтган асрнинг 30—60-й. ларида М. Е. Массон, В. М. Массон, Ю. Ф. Буряков; 1971—75 й. ларда Тошкент археология экспедициям (В. А. Булатова, Л. Г. Брусенко, Л. Л. Ртвеладзе, Э. В. Ртвеладзе, М. И. Филанович) текширган. X. ёдгорлиги квадрат (530×500 м) шаклда. Майдони тахм. 30 га. У кенг хандақ билан ўралган арк ва шаҳристондан иборат. 6-а. да истеҳкомсиз кичик қишлоқ шаклида қад кўтарган. X. 7-а. ўрталарида 4 бурчагида миноралари бор мустаҳкамланган қалин девор билан ўралган шаҳарга айланган. Шаҳар ичида муҳташам бинолар, уйжойлар, майдон ва бозор жойлашган. 8-а. нинг 1-ярмида вайронага айланиб, 9—12-а. ларда ҳаёт тикланган. 13а. бошида мўғуллар томонидан вайрон этилган. Узоқ вақт вайроналикдан сўнг, 15—16-а. ларда шаҳар қайта тикланиб, мустаҳкам девори янги арк (104×80 м) бино килинган. Шаҳар харобасидан 8-а. нинг 1-ярмига оид тангалар (Чоч ҳокими Тарнабчанинг силовсин тасвирли тангаси, Усрушона хркими Сатачурий II, Сугд ихшиди Тургар (738—750), турк хоқони Элтегин тангалари) ва аббосийларнинг мис фулусларидан иборат хазина; шунингдек, қопқоғида қуш боши ва соқолли кекса киши тасвиридаги ўймакор нақшли остодонлар, бука бошли сирланган қадаҳ, 6—12-а. ларга оид сирсиз ва сирланган сопол идишлар топилган.

ЛА. Филанович М. И., Ташкент. Зарождение и развитие города и городской культуры, Т., 1983; Мукминова Р. Г., Филанович М. И., Ташкент на перекрестке истории, Т., 2001; Муҳаммаджонов А., Қадимги Тошкент, Т., 2002.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНОБОДТЕПА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты