ХОНТАХТА ТИЗМАСИ

ХОНТАХТА ТИЗМАСИ — Ҳисор тоғ тизмасининг жан. ғарбий тармокларидан бири. Жан. ва жан. ғарбда Катта Ўрадарё, шим., шим. шарқ ва шарққа 60 км дан зиёд масофага чўзилган. Ўртача бал. 1500—2500 м, энг баланд жойи 2938 м. Сувайирғич қисми текисланган юзалардан иборат. Ён бағирлари жан. ва шарқий қисмида Катта Ўрадарё ўзанидан деярли тик кўтарилган, шим. ғарбий ён бағри эса бир оз нишаб. Этагида адирлар билан туташиб кетган ва кўплаб дарёлар (Лангар, Катта Ўрадарёнинг чап ирмоқлари) билан зич ва чуқур кесилган. Хонтахта тизмаси антиклиналь структурадир. Унинг сувайирғич қисми палеозой даври етқизиқларидан ташкил топган. Тизманинг ён бағирларида юра, бўр ва палеоген оҳактошлари, гипсли гиллар, мергель, қумтош, конгломератлар тарқалган. Дарёлар кўп қисмида чуқур даралар ҳосил қилган. Оҳактошлар тарқалган ҳудудида карст (карст ғори, воронка ва каррлари) ҳамда куэста рельеф шакллари ҳосил бўлган. Иқлими қуруқ, ёғингарчилик асосан, қиш ва баҳорда бўлади. Қўнғир ва жигарранг тупроқларда арчазорлар, бутазор ва б. ўсимликлар тарқалган. Яйлов сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНТАХТА ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЯНЎПАН
ХИТОЙ
ПОМИР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты