ЯШТУХ МАКОНИ — илк палеолит даврига оид ибтидоий одамлар манзилгоҳи. Сухуми шаҳри (Абхазия Республикаси)дан 3 км шим. да жойлашган. 1934-38 йил ларда С. Н. Замятнин томонидан топиб текширилган. 1958 —60-й. ларда И. З. Бердзенишвили ва 1961 —65 йил ларда И. И. Коробков текширган. Яштух маконидан тош синиклари, нуклеуслар,ваза чопқилар, ўткир тишли қуроллар топилган. Яштух маконининг маданий қатлами сақланмаган.