ХОНТЎРАЕВ Турғунбой Анорбоевич

ХОНТЎРАЕВ Турғунбой Анорбоевич (1935.31.12, Андижон вилоят Асака ш.) — Ўзбекистон халқ артисти (1988). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1957). 1954 й. дан Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбек миллий академик драма театри) актёри. «Қутлуғ қон» (Ойбек) спектаклидаги Миршаб образи билан ўз фаолиятини бошлаган. Кичик ролларни ҳам маромига етказиб ижро этиш, қаҳрамонининг ички ва ташқи кечинмаларини атрофлича очишга уриниш, улар орқали улкан бадиийфалсафий умумлашмалар мужассам эта олиш X. ижодига хосдир. Идрис (М. Диб, «Жазоир — менинг Ватаним») , Гўрков (У. Шекспир, «Ҳамлет»), Сайёр (О. Ёқубов, «Юрак ёнмоғи керак»), Миллер (Ф. Шиллер, «Макр ва муҳаббат»), Шокирбой (Б. Авазов, «Фурқат»), Боқижон (Р. Бобожон, «Тоға жиянлар»), Сейдизо (М. Каору, «Ўғирланган умр»), Сайфиқори (Ф. Мусажонов, «Оқ кабутар»), Бобо Кайфий (М. Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»), Маймандий (Уйғун, «Абу Райҳон Беруний»), Мусулмонқул (И. Султон, Абдулла Қодирийнинг «ўтган кунлари») ва б. унинг театрда яратган энг яхши образларидан.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНТЎРАЕВ Турғунбой Анорбоевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ЖАЗОИР
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты