ХОНҚУЛИ ТЎПЧИБОШИ

ХОНҚУЛИ ТЎПЧИБОШИ (17-а. охири — 18-а. нинг 1чораги) — Бухоро хонлигинииг Россияга юборган элчилари раҳбари (1716—18). Хонқули тўпчибоши рус асирларидан бўлиб, мусулмонликни қабул қилган ва Бухоро хони Абулфайзхон саройида хизмат поғонасида хон қулидан тўпчибоши мансабигача эришган. Хонқули тўпчибоши бошчилик қилган элчиларнинг асосий мақсади Россия билан Бухоро ўртасида ўзаро бож олмай савдосотиқ қилишни йўлга қўйиш, асирликдаги бухороликларни озод қилиш бўлган. Элчилик ўз вазифасини тўла адо этган.

Бухоро элчилари Петербургдан 1718 й. 18 мартда жўнаб кетишган. Аштархонда уларнинг сафига Пётр I томонидан Россия давлатининг Бухоро хонлигидаги элчиси (аслида жосуслик миссияси бошлиғи) қилиб тайинланган Флорио Беневени қўшилгач (1718 й. 13 нояб.), ҳар икки элчилик ҳайъатини Эрон орқали Бухорога жўнаб кетиши маъқул кўрилган. Аштархондан фақат 1719 й. 24 июнда йўлга чиқилган. Хонқули тўпчибоши ва Ф. Беневени Ширвон хони ҳузурида — Шемахада анча туриб қолишгач, 1721 й. 25 майда Бухорога йўл олишган. 1721 й. 6 нояб. да Хонқули тўпчибоши ва Ф. Беневени бошчилигидаги элчилар Бухоро ш. да тантанали кутиб олинган.

Ад.: Посланник Петра I на Востоке. Посольство Флорио Беневени в Персию и Бухару в 17181725 годах, М., 1986; Гуламов X. Г., Из истории дипломатических отношений России с Бухарским ханством XVIII в., Т., 1992.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНҚУЛИ ТЎПЧИБОШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ЭРОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты