ХОР МУСИҚАСИ

ХОР МУСИҚАСИ — мусиқа тури; хор ижроси учун мўлжалланган мусиқа асарларидан иборат. Халқ ва профессионал, диний ва дунёвий Хор мусиқасига ажратилади. Профессионал Хор мусиқасида месса, мотет, мадригал, кантата, оратория, реквием каби жанрлар мавжуд. Ўзбекистонда Хор мусиқаси 1930-й. ларда юзага келган. Илк намуналари ўзбек халқ қўшиқларининг хор аранжировкалари (мас, Е. Романовскаянинг «Пахта теради»), ўзбек мусиқали драма ва илк ўзбек операларидаги хорлардан иборат. Мустакил Хор мусиқаси асарлари (кантата, оратория ва б.) 1940—60 й. ларда ривож топди (С. Юдаков, М. Ашрафий, Ик. Акбаров, М. Бурҳонов ва б.). Кейинги йилларда ўзбек ва б. халк куйларини кайта ишлаш жанрида М. Бурҳонов. С. Бобоев, Б. Умиджонов, Н. Шарафиева ва б. самарали ижод қилишган. М. Бафоев, Б. Лутфуллаев, Ҳ. Раҳимов, Ф. ЯновЯновский, Н. Ғиёсов, Д. Омонуллаева ва б. оратория, поэма, кантата, хор симфонияси ва б. туркумли асарлар яратишган.


Кирилл алифбосида мақола: ХОР МУСИҚАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МУСИҚА
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЯПОНИЯ
ИТАЛИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты