ХОРАЗМ АРХЕОЛОГИЯ-ЭТНОГРАФИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ

ХОРАЗМ АРХЕОЛОГИЯ-ЭТНОГРАФИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ — Хоразм воҳаси археологик маданияти ва тарихини (палеолит давридан мил. 18—19 а. ларгача) текшириш мақсадида уюштирилган экспедиция (1937). Хоразмни археологик ва этнографик жиҳатдан ўрганиш 1928—29 й. ларда бошланган. А. Ю. Якубовский бошчилигидаги экспедиция хоразмшохдар пойтахти — Урганч (ҳоз. Кўҳна Урганч) даги меъморий ёдгорликларни ва илк ўрта аср шаҳри Миздахқон (Хўжайли яқинидаги Гавр қалъа)да қазишма ишлари олиб борган. 1934 й. Тошҳовуздаги Замахшар шаҳар харобасида М. В. Воеводский экспедицияси фаолият юргизган. 1936 й. Я. Ғуломов ва Т. Мирғиёсовлар Манғит яқинида жойлашган мил. 1-минг йиллик ўрталарига оид зардуштийлар қабристонини тадқиқ этган. 1937 й. Я. Ғуломов Гулдурсун, Норинжон ва Пилқалъа шаҳар харобаларини текширган. Шу йилдан эътиборан Хоразм археология-этнография экспедицияси (раҳбари — СП. Толстое) иш бошлаган. Экспедиция таркиби йилдан йилга археолог, этнограф, антрополог, рассом, меъмор ва б. мутахассислар билан кенгайтирилган. Экспедиция аъзолари Аёз қалъа, Бозорқалъа, Жонбос қалъа, Тупроккалъа, Кўйкирилган қалъа, Қўрғошинқалъа, Қизилқалъа, Кўзалиқир, Тешикқалъа каби ноёб археологик ёдгорликларни илмий тадқиқ этдилар.

Қазишлар натижасида турли даврларга мансуб бўлган Хоразм воҳасининг жуда кўп тарихий ёдгорликлари: харобалар, қалъалар, истеҳкомлар, каналлар, қад. маданиятни ўрганишга ёрдам берувчи ёзувлар, суратлар, уй анжомлари, муҳрлар, кумуш, мис ҳайкалчалар топилди. Экспедиция Қад. Хоразмнинг бошқа ўлкалар билан қандай алоқада бўлганлигини ўрганди. Натижада Хоразм қадимдан ВолгаДон ҳавзаларидаги скифлар, қуйи Сирдарё атрофидаги саклар, Жан. Туркманистон ва Бухоро воҳаси халқлари билан тарихиймаданий алоқада бўлганлиги илмий жиҳатдан асосланди. Экспедиция материаллари асосида муҳим монографиялар, илмий мақолалар, тарихий очерклар ёзилган. Илмий ҳисоботлар «Труды Хорезмской археологоэтнографической экспедиции» номи билан нашр қилинади. Хоразм археология-этнография экспедицияси фаолияти туфайли 1марта Хоразмнинг археология харитаси (1956) тузилган. Экспедициянинг и. т. лари бутун Ўрта Осиёнинг қад. тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ад.: Толстов С. П ., Древний Хорезм, М., 1948; Ғуломов Я. Ғ., Хоразмнинг суғорилиш тарихи, Т., 1959.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ АРХЕОЛОГИЯ-ЭТНОГРАФИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты