ХОРАЗМ ВОҲАСИ

ХОРАЗМ ВОҲАСИ — Амударёнинг қуйи қисмидаги қад. воҳа. Х. в. да Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Қорақалпоғистоннинг жан. ғарбий қисми ҳамда Туркманистон Тошҳовуз вилоятининг шим. шарқий қисми жойлашган. Шим. дан (шартли равишда) Қўнғирот кенглиги, ғарб ва жан. да Устюрт платоси ва Қорақум чўллари, шаркда Қизилқум чўли билан чегарадош.

Хоразм воҳаси ҳудуди юзасининг шаклланиши Амударё аккумулятив фаолияти билан боғлиқ. Дарёнинг чўкинди ва гил ётқизиқлари минг йиллар давомида шу ҳудудда тўпланиб дельталарни ҳосил қилган (қ. Амударё дельтаси). Х. в. жан. да Туямўйин танглигига қадар давом этган. Воҳа шим. ва шим. ғарб томон 300 км дан зиёд масофага чўзилган. Эни чекка жан. қисмида (Туямўйин танглигида) 10—12 км, шим. қисмида 120—130 км, Султон Увайс тизмасининг ғарбий қисмида (Тахтатош танглигида) 70—80 км. Туямўйин танглигидан шим. да ХоразмТошҳовуз текислиги жойлашган. Хоразм воҳасининг ер юзаси тўртламчи даврда аллювиалдельта ётқизиқларининг астасекин тўпланиши ва дельтанинг Орол денгизи ва Сариқамиш ботиғи томон ўсиши натижасида шаклланган. Улар ёши ва литологик таркиби жиҳатидан бир хилда эмас. Айрим кичик ботиқпарда кўл ётқизиқлари ҳам учрайди. Қадимдан деҳқончилик қилинадиган ерларда (қалинлиги 2 — 3 м ли) агроирригацион қатламлар тўпланган.

Хоразм воҳаси ер юзаси тузилиши жиҳатидан, асосан, ясси текислик, шим. ва шим. ғарб томон бир оз нишаб. Нишаблик жуда кам бўлганидан Амударё (айниқса, воҳанинг шим. қисмида) тармоқланиб секин оқади. Шу боис, бир нечта қад. ўзанлар (Кўҳнадарё, Дарёлик, Давдон, Шўртонбой, КрейтЎзак, Иткраўзак, Қораўзак ва б.) вужудга келган. Улар орасида турли баландликдаги бир қанча тепалик ва марзалар жойлашган.

Хоразм воҳаси ер юзаси инсон фаолияти таъсирида ҳам ўзгарган (канал, ариқ, зовурлар қазилган). Хоразм воҳаси шим. кенгликда жойлашган. Янв. нинг ўртача траси —4,5°, —7,6°. Энг паст тра —32°, баъзи йилларда —4 Г, —43°. Июлнинг ўртача траси 25,3°—28,4°. Энг юқори тра 41°—44°. Ҳоз. кунда, Орол денгизи сатҳининг пасайиши оқибатида ёзги тра ортиб, қиш совуқлашиб бормоқда. Хоразм воҳаси энг қурғоқчил воҳалардан ҳисобланади (йилига 80—120 мм ёғин тушади). Ёғин миқдори жан. дан шим. га ортиб боради. Ёғиннинг кўп қисми қиш ва баҳор фаслларида тушади.

Амударё тармоқларининг кўпчилик қисми қуруқ ўзанларга айланган. Хоразм воҳасида 100 дан ортиқ кўл (Тўнғизкўл, Шўркўл, Улуғшўркўл, Кернай, Қоратеран, Бўтакўл, Оқчакўл, Олтинкўл, Зейкўл, Оқкўл ва б.) мавжуд. Хоразм воҳасида турли тупроқ типлари тарқалган. Катта қисмида ўтлоққайир аллювиал, суғориладиган ўтлоқ (ўтлоқвоҳа) тупроклар ҳосил бўлган. Улардаги чиринди моддалар миқцори 2—3%. Бу тупроқлар пастқам, грунт сувлари ер юзасига яқин ерларда шўрланган. Ботқоқшўрхок тупроқлар ҳам учрайди. Тупроқлар инсониятнинг бир неча минг йиллардан бери давом этиб келаётган хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариб, маданий воҳа тупроғига айланган. Воҳада ёввойи ўсимликлардан қамиш, туранғил, ёввойи жийда, тол, юлғун, янтоқ, ажриқ, буғдойиқ, сарсазан, қорабароқ, тамариск, шўра ва б. ўсади. Чўлларга ёндош қисмида селин, жузғун, оқ саксовул, қуёнсуяк, қизилча ва б. тарқалган. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, тулки, тўқай мушуги, бўрсиқ, кўрсичқрн, каламуш, типратикан, ондатра; қушлардан чумчуқ, майна, зарғалдоқ, бедана; дарё қайирлари ва кўлларда қирғовул, ғоз, ўрдак ва б. учрайди. Дарё ва кўлларда баликдарнинг бир қанча тури бор. Х. в. ер, ўсимлик ва иқлим ресурсларига бой. Воҳа ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвон турларини ўрганиш ва муҳофаза қилиш мақсадида Бадайтўқай давлат қўриқхонаси ташкил этилган.

Мурод Маматқулов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ ВОҲАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМУДАРЁ
ТОШКЕНТ
ЕР
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ТУРКМАНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты