ХОРАЗМ ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ

ХОРАЗМ ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ — бахшилик санъати марказларидан бири. Хоразм достончилигида мавжуд эпик асарлар Ўзбекистоннинг бошқа ерларидаги ўзбеклар орасида тарқалган достонлардан мазмуни, услуби, композицияси, образ яратиш принциплари билан фарқ қилади. Хоразм достончилик мактабида оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналарининг ўзаро ижодий ҳамкорлиги сезиларли. Бадиҳагўйлик асосий роль ўйнамайди, мусиқа етакчилик қилади. Кўп ҳолларда айтувчи қўлида достоннинг қўлёзма матни бўлади. Хоразмда эпик асарлар 3—5 кишидан иборат бахши ансамбллари томонидан ижро этилади. Бахши достонни дуторда (кейинчалик тор ҳам ишлатила бошлади) куйлайди, унга ғижжакчи, буламончи жўр бўлади. Хоразм достонларида қаҳрамонларнинг ҳистуйғуларини, ички кечинмаларини назм орқали, саргузаштларни наср орқали баён этиш қатъий тартиблашган. Достон куйлащдан олдин бахши ансамбли «Пешрав», «Мухаммаси ушшоқ» каби бирор куй чалади, сўнг дидактик характердаги қўшиқ куйланади. Достон тугагач, «Тўйингдан қайтсин» куйи ижро этилади. Хоразм достончилик мактабида асар ички бўғиз товушда эмас, балки очиқ овозда ижро этилиши билан ҳам бошқа достончилик анъаналаридан фарқ қилади. Хоразм достончилик мактабининг йирик вакиллари: Суяв бахши (19-а.), Жуманазар бахши, Аҳмад бахши, Матназар Жаббор ўғли, Бола бахши, Худойберган Ўтаган ўғли, Оллоберган бахши, Мурод бахши, Болтабой бахши, Жумабой бахши, Қодир созчи ва б. Улар репертуарида «Гўрўғли» туркуми достонлари, «Ошиқ Ғариб», «Ошиқ Махмуд», «Ошиқ Ойдин», «Тоҳир ва Зуҳра», «Лайли ва Мажнун», «Тулумбий» каби достонлар мавжуд. Яна Қ. Хоразм мусща услуби.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МУСИҚА
ФРАНЦИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты