ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ, Маъмунийлар академияси — Хоразмда 10-а. охири — 11-а. бошларида фаолият кўрсатган илмий муҳит. Маъмунийлар давлати (992—1017) тарихи билан бевосита боғлиқ. Сиёсий, иқтисодий, ҳарбий қудратга эришган хоразмшохлар давлати мамлакатни бирлаштириш, унда тартиб ўрнатиш бўйича тадбирларни бошлаб юборган. Кун тартибида давлат ички ва ташки сиёсатини олиб боришда мафкуравий масалаларни ҳал қилиш турган. Али ибн Маъмун (997—1010) доно ва зукко маслаҳатчиларга муҳтож бўлган. Унинг бахтига тоғаси, Абу Наср ибн Ироқ ўз даврининг ўта билимдон олими бўлган. 1004 й. нинг бошида Ибн Ироқ таклифи билан Беруний Гурганжга қайтиб келган; Маъмун саройида илм аҳли учун яхши шароит яратиб берилган. Бу 2 шахс Яқин ва Ўрта Шаркдаги кўплаб олимлар билан шахсий ёзишмада бўлганлар. Уларнинг таклифи билан Нишопур, Балх, Бухоро ва ҳатто араб Ироқидан кўплаб олимлар Гурганжга келишган.

Шу тариқа 1004 й. дан бошлаб Гурганжда «Дорул ҳикма ва маориф» (баъзи бир манбаларда «Мажлиси уламо») номини олган илмий муассаса тўла шаклланган. Бу илмий муассасада худди Афинадаги «Платон», Бағдоддаги «Байт улҳикмат» академияси фаолиятига ўхшаб илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар олиб борилган, жуда кўп манбалар тўпланган, таржимонлик ишлари бажарилган; ҳинд, юнон, араб олимларининг ишлари урганилган; АлХоразмий, АлФарғонийларнинг ўлмас асарлари, илмий ишларидан фойдаланилган ва тадқиқ қилинган. 18—20-а. тарихчи олимлари томонидан илмий муассаса ҳар томонлама ўрганилган ва ўз фаолияти нуқтаи назаридан бу даргоҳ ўз даврининг академияси бўлганлиги исботланган ва унга «Маъмун академияси» номи берилган.

Хоразм Маъмун Академияси асосини қуйидаги олимлар ташкил этган: Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқ алЖаъдий (10-а. — 1034), Абулхайр ибн Ҳаммор (941 — 1048), Абу Сахл Исо ибн Яҳъё алМасиҳий алЖуржоний (970—1011), Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад anБеруний, Абу Али алҲусайн ибн Абдуллоҳ ибн Сино, Абу Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Мискавайҳ (1030 й. в. э.), Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил ас Саолибий анНайсабурий (961 — 1038), Аҳмад ибн Муҳаммад асСаҳрий (1015 й. в. э.), Абу Али алҲасан ибн Ҳорис алҲубубий алХоразмий (10—11-а. лар), Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳомид алХоразмий (10— 11-а. лар) ва б.

Хоразм Маъмун Академияси а олимлари Юнонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ, Ҳиндистон илмфан ютуқларини ижодий, танқидий ўрганиб, уни янада юксак босқичга кўтарганлар. Академия аъзоларининг аксарияти олим сифатида Марказий Осиёда шаклланганлар. Уларнинг илмий фаолияти, асарлари туфайли Қад. Хоразм бадиий санъати, адабиёти, астрономияси, математикаси, сугориш маданияти ютуклари жаҳон тамаддуни хазинасига кирган ва бутун инсоният манфаатларига хизмат кила бошлаган.

Мас, Абу Наср ибн Ирок, астрономияга дойр илмий асарлари туфайли «Батлимуси соний» («Иккинчи Птолемей») деган фахрий ном олган.

Абулхайр ибн Ҳаммор мантиқ, фалсафадан ташқари табобатда ҳам жуда машҳур бўлгани учун «Буқроти соний» («Иккинчи Гиппократ») лақабига сазовор бўлган.

Абу Саҳл алМасиҳий табиб, Ибн Синонинг устози бўлган. Академия раҳбари Абу Райҳон Беруний фаннинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланган. Унинг геодезия ва математика соҳалари бўйича асарлари бугун ҳам долзарбдир. Беруний Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, тиббиётга оид. «Китоб асСайдана фиттиб» («Табобатда доришунослик китоби») асарини ёзган. Беруний Америка қитъаси мавжудлигини европалик олимлардан тахм. 450 й. олдин айтиб ўтган. Унинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида қад. халклар (юнонлар, эронийлар, суғдийлар, хоразмийлар ва б.) нинг йил ҳисоблари, байрамлари ва машҳур кунлари, урфодатларига оид қимматли маълумотлар тўпланган.

Хоразм Маъмун Академиясининг яна бир забардаст крмусий олими Ибн Сино жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган. Хусусан, унинг «Тиб қонунлари» асари бутун дунёга машҳур бўлган. Хоразмда Ибн Сино, асосан, мат. ва астрономия билан шуғулланган. Олимнинг Аристотель таълимоти хусусида Беруний билан ва ўзининг шогирди Бахманёр билан ёзишмалари тарихда машҳурдир. Бу ёзишмалар саволжавоб тарзида булиб, унда Беруний ва Ибн Сино фазо, иссиқликнинг тарқалиши, жисмларнинг иссикдан кенгайиши, нурнинг акс этиши ва синиши каби масалаларда илмий мунозара олиб борганлар. Ибн Сино хоразмшохлар вазири Абул Ҳусайн асСаҳлий билан дўстлашиб, унга атаб алкимёга оид «Рисола аликсир» («Иксир ҳақида рисола») асарини ёзган.

Хоразм Маъмун Академияси олимлари Хоразм табиати, иклими, суғориш тизими, минералогияси, ер ости сувлари, Амударё дельтасининг тарихи, коризлар қуриш орқали тупроқни тозалаш йўлларини тадқиқ этишган. Академия аъзоларидан Абу Бакр алХоразмий, табиб АбулФараж ибн Ҳинду шеъриятда юксак маҳоратга эришганлар. Хоразм тарихи, динлари, тақвими, байрамлари, урфодатлари, ёзуви, миллий қадриятлари ҳақидаги қимматли маълумотлар уларнинг фаолияти туфайли бизгача етиб келган. Уларнинг ўзларига хос шиори: «Илм — инсонлар ҳожатини чиқармоқликка хизмат қилсин», — дея аталган эди. Хоразм Маъмун Академияси олимларига илмда қатъийлик хос бўлган. Аристотель йўл қўйган кўп хатолар текширишлар давомида тузатилган, қутбдаги давомий тун ва кунлар масаласи осонлик билан фалакиёт фани нуқтаи назаридан тушунтирилиб, ечилган. Беруний қайд этишича, қадимда Хоразм астрономлари юлдузлар жойлашиш тартибини араблардан кўра яхшироқ билишган.

Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун (Маъмун II) саройидаги олимлар шуҳрати ўз даврида узок, улкаларга таркалган. Бу эса Маҳмуд Ғазнавийнинг ғашига теккан. У уюштирган суиқасд натижасида 1017 й. нинг баҳорида Маъмун II улдирилган ва уша йилнинг июнида куёви учун қасос олиш баҳонаси билан Маҳмуд Ғазнавий Хоразмга бостириб кирган. Катта қирғин ва талонторожликлар натижасида Хоразм Маъмун Академияси фаолияти тугатилган ва бу ердаги олимларнинг купчилиги Ғазнага мажбуран олиб кетилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги фармони (1997 й. 11 нояб.) Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон илмий ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, минтақаларда фанни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли ва фидойи олимларни қўллабқувватлаш, юқори интеллектуал муҳит яратишдаги миллий анъаналарни ривожлантиришда қуйилган муҳим қадам булди.

1997 й. нояб. ойида академиянинг таркибида археология, тарих ва фалсафа, тил ва адабиёт, биология муаммолари бўлимлари ташкил қилиниб, 9 илмий мавзу бўйича и. т. лар олиб борилди.

Археология, тарих ва фалсафа бўлимининг ходимлари Х«оразмда қадимги ва ўрта асрлар ўзбек давлатчилиги тарихи», «Ўзбек халқининг этник тарихида Хоразм воҳасининг ўрни», «Хоразм вилояти археологик ёдгорликларини тадқиқ қилиш» мавзулари бўйича илмий изланишлар олиб боришди.

Тил ва адабиёт бўлимида, «9—13-а. ларда Хоразм ёзма адабиёти ва оғзаки эпос», «9—13-а. лар Хоразм ёдномалари тили» мавзуси бўйича Хоразм ёзма адабиёти ва оғзаки афсоналари ҳамда ривоятлар Авестодаги мифологик қатлам билан қиёсий таҳлил қилинди. Оғзаки ва ёзма намуналар таҳлили орқали адабий ва бадиий тилларга хос хусусиятлар, уларнинг ўзаро таъсири ўрганилди.

Биология муаммолари бўлимида 4 илмий мавзу «Хоразм воҳаси тупроқ — иқлими шароитида истиқболли, серҳосил, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли кўниктирилган ўсимликлар навларини ўрганиш», «Хоразм вилояти шароитида экинларни алмашлаб экишнинг биологик асосларини ишлаб чиқиш», «Хоразм вилояти шароитида асосий, оралиқ ва такрорий экишларда озуқавий экинларни парвариш этишнинг самарали технологияларини ва маккажўхорининг уруғчилик тизимини барпо қилиш», «Куйи Амударё минтақаси тупроқларининг сувтуз режимини яхшилайдиган коллектор — захкаш тизимларининг иш режимини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш» бўйича и. т. лар амалга оширилди.

Хоразм Маъмун Академияси жамоаси и. т. ларни халқхўжалиги талаблари асосида шакллантириш, уларни долзарб масалаларни ечишга қаратиш, бюджет маблағларининг самарадорлигини оширишда устувор фундаментал тадқиқотларни амалга оширишга интилмоқда.

2003 й. дан бошлаб академияда 2 фундаментал ва 8 амалий дастурлар бўйича 58 ходим, шу жумладан, 2 акад., 8 фан дри ва 24 фан номзодлари илмий изланишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 й. 9 нояб. даги қарорига мувофиқ, 2005 й. да Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллиги нишонланиши белгиланди.

Ад. Абу Райҳон Беруний, Қадимги халклардан қолган ёдгорликлар, Танланган асарлар, 1ж., Т., 1968; Садуллаев А., Хоразм Маъмун академияси, Хива, 2000; Садуллаев А., Сотлиқов А., Хоразм Маъмун академиясининг тарихий иддизлари, Урганч, 2003.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
БЕРУНИЙ
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты