ХОРАЗМ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ

ХОРАЗМ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ, Хоразм вилоят давлат қўғирчоқ театр и — болалар театри. 1993 й. Хива ш. да ташкил бўлган. Театрнинг ташкил топишида Санъат интининг «қўғирчоқ театри» бўлимини битказган махсус «Хоразм гуруҳи» билан биргаликда Огаҳий номидаги театр қошидаги «қўғирчоқ театри» студияси актёрлари асос бўлди. Театр ўзига хос ижод йўли ва услубига эга бўлиб, замонга ҳамнафас спектакллар билан бир қаторда халқ эртаклари, мумтоз асарларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда, класс концерт, шоу томошалари билан томошабинни мамнун этмоқда. «Афанди ҳангомалари» (М. Қурёзов) театрнинг илк спектаклидир. Кетмакет «Тўғри ва эгри», «Сирли сандиқ», «Чодир жамол», «Кашмир қўшиғи» (Ш. Рашидов), «Сусамбил» (М. Крдиров) каби спектакллар саҳналаштирилди. Театр ижодкорлари турли мавзуларга мурожаат этган ҳолда спектаклларга болаларни факат халолликка, меҳнатсеварликка, оқил ва билимдон, ватанга, халқига, отаонасига муҳаббатли бўлишга ундовчи энг муҳим тарбиявий восита сифатида қарамоқда. «Туҳмат тош ёрар», «Шоҳсанам киссаси», «Дўстлик боғи» (С. Козлов), «Африка қўшиғи» (Д. Сабуров), «Тилла тарвуз», «Янги йил эртаги» (О. Абдуллаев), «Қизил танлилар сардори» (О. Генри), «Олтин балиқ» (А. С. Пушкин), «Ишламаган тишламайди» (У. Хўжаниёзов), «Тулки ҳийласи» (М. Ашурова), «Тўтихон шоу» (класс концерт), «Ўрмондаги базм» (шоу томоша) ва б. театр саҳнасидан ўрин олган энг яхши асарлардир. Рохила Матниёзова, Юсуфбой Юсупов, Умид Досов, Даврон Исмоилов, Фароғат Саидназарова ва б. театрнинг етакчи актёрларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты