ХОРАЗМ ҲАҚИҚАТИ

«ХОРАЗМ ҲАҚИҚАТИ» — ижтимоий-сиёсий газета. Урганч ш. да ҳафтада 2 марта чоп этилади. Муассиси: Хоразм вилояти ҳокимлиги. Дастлаб, 1920 й. 8 мартдан «Инқилоб қуёши» номи билан нашр қилинган. 1939 й. 1 янв. дан ҳоз. номда. 1921 й. Хоразмга келган Ҳ. Ҳ. Ниёзий газета фаолиятини мустаҳкамлашга ёрдам берган. Давлат ва жамоат арбоблари Карим Болтаев, Қурбон Берегин, Худойберган Девонов; ёзувчи ва шоирлар Фақирий, Мутриб, Партав, Чокар, Муғанний, Сайд Назарий, Умар Қурбоний, Маҳмуд Исмоилов, Эшмурод Девонов, Хайит Эшмуродов ва б. газ. нинг илк мухбирлари бўлган. Саҳифаларида вилоят ҳаётига доир иқтисодийижтимоий, маънавий масалалар ёритиб борилади. 1996 й. 3 апр. дан «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газ. лари бирлашган таҳририяти ташкил этилди.

Газ. га турли даврларда Бекжон Раҳмонов, Афзал Тагиров, Шариф Булатов, Раҳмат Мажидий, Қурбон Берегин, Отахон Тошхўжаев, Эгам Раҳимов, Эркин Самандаров, Карим Қурбонов муҳаррирлик қилганлар. Ҳоз. муҳаррири Рустам Искандаров (1996 й. дан). Адади 3443 (2005).


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМ ҲАҚИҚАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты