ЕВКРАДИТ

ЕВКРАДИТ (? – мил. ав. 155) – ЮнонБақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. тахм. 171 — 155), дастлаб Бақтриядаги ҳарбий гарнизон бошлиғи. Деметрий I нинг Ҳиндистонга қилган юришидан фойдаланиб, мил. ав. тахм. 174 й. да Бактрияда қўзғолон кўтарган ва ҳокимиятни ўз қўлига олган. Бақтрияликлар Евкрадит бошчилигида суғдийлар, арахотлар, дранғлар, арейлар ва ҳиндлар билан бетиним урушлар олиб боришган. Деметрий I бир қисм қўшини билан Ҳиндистон юришидан қайтиб Евкрадит қўшини билан курашга киришган ва Бақтра ш. ни қамал қилган. Қамал 5 ойга чўзилган. Евкрадит 300 жангчиси билан ботбот қалъадан чиқиб 60 минглик қўшинга эга рақибига кетма-кет зарбалар бериб ғалабага эришган, Деметрий I жангда ҳалок бўлган. Деметрий I нинг ворислари Ҳинд водийсидаги ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолган. 2 та мустақил ҳокимият: Юнон-Бақтрия ва ЮнонҲинд подшолиги вужудга келган. Мил. ав. 162 й. да Е. Парапамисадга бостириб кириб Деметрий I нинг ворисларидан Панжобни тортиб олган. Аммо, унинг ҳужуми Ҳинд воҳасидаги Юнон-Ҳинд подшолигининг шоҳи Менандр томонидан тўхтатилган. Е. Ҳиндистондан қайтаётганида ўғли ва тахтдоши Гелиокл томонидан ўлдирилган. Евкрадит зарб этган тангалар археологлар томонидан Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан кўплаб топилган (яна қ. Юнон-Бақтрия подшолиги).


Кирилл алифбосида мақола: ЕВКРАДИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҲИНДИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ЮНОНИСТОН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты