ХОРДА

ХОРДА (юн. chorde — пай, ип) — хордали ҳайвонларнинг эластик ўқ скелети. Бирламчи ичак орқа қисмининг ўртасидан бўртиб чикиши натижасида ҳосил бўлади. Бу бўртиқ кейинчалик чўзилиб, нерв найи устида жойлашадиган бўйлама узун ипга айланади. Ланцетниклар, тўгаракоғизлилар ва айрим баликлар (яхлитбошлилар, осётрсимонлар, икки хил нафас олувчилар)да ҳаёти давомида сакланиб қолади, бошқа умуртқалилар ва қобиклиларда фақат эмбрион даврида бўлади. Ҳайвон танаси тўлқинсимон эгилганида (сузганда) X. ҳам сегментлашган ёнбош мускуллар таъсирида эгилади.

Вояга етган умуртқалиларда X. атрофида тоғай ёки суяк ҳосил бўлади; кейинчалик тоғай сиқиб чиқарилиши натижасида X. умуртқа поғонаси билан алмашинади; X. қолдиқлари умуртқалар танаси оралиғида сақланиб қолади ёки йўқолиб кетади (кушлар). X. қобиғининг пишикдиги, таранглиги ва таянч функцияси унинг ҳужайралари тургор ҳолати билан боғлиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
УМУРТҚА ПОҒОНАСИ
ОДАМ
УМУРТҚА ПОҒОНАСИНИНГ ҚИЙШАЙИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты