ХОРЕЯ

ХОРЕЯ (юн. chorea — рақс) — нерв системаси касаллиги; тезтез такрорланадиган ғайритабиий ҳаракатлар, қўлоёқларнинг тўсатдан тортишиши, ортиқча қисқариши ва ҳ. к. ; гиперкииезнинг бир тури. X. терминини тиббиётга немис врачи Парацельс киритган. Катта X., Кичик X. ёки Сиденхем Хореяси, Гентингтон Хореяси ва б. фарқ қилинади.

Ревматизмда миянинг органик ўзгариши (ревматик X.) ёки мустақил сурункали ирсий касаллик сифатида кузатилади. X. бошланишида худди ревматизмта хос аломатлар пайдо бўлади. Бунда дастлаб болада ўта толиқиш, диққатэътибор сусайиши кузатилади; секинаста унинг ҳаракатлари ўзгаради; бола сакраганга, ўйинга тушаётганга ўхшаб юради, кўзини пириллатади, лабини чўччайтиради, қўлида бирор нарсани ушлаб туролмайди (чой ёки овқатни тўкиб юборади), палапартиш ёзади, юзини буриштириб, тилини чиқараверади, бемор худди сизни масхаралаётганга ўхшаб кетади. Кейинчалик бундай аломатлар жиддий тус олади. Вақтвақти билан беморнинг гоҳ қўли, гоҳ оёғи тортишиб қолади; мускул тонуси сусаяди. Хореянинг оддини олиш ва даволашда врач айтганларини бекаму кўст бажариш ниҳоятда муҳим. Одатда, ревматизмга йўлиққан беморлар диспансер назоратида бўлишлари, агар Хореяга хос андак ўзгариш пайдо бўлса, дарҳол врачга кўринишлари лозим. Касалликка муртак безининг яллиғланиши сабаб бўлса, дарҳол уни олдириб ташлаш, ревматизмни мунтазам профилактик даволаш тавсия этилади. Касаллик ўз вақтида даволанса, бемор бутунлай соғайиб кетади. X. ҳомиладорликда, айниқса ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида ҳам пайдо бўлиши мумкин; кўпроқ ёшлигида ангина, ревматизм ёки X. билан оғриган аёлларда учрайди. Бундай беморлар аёллар консультациясига вақтида мурожаат этишеа, касалликнинг олди олинади. Хореянинг Гентингтон хили аксарият ўрта яшар ва кексаларда учрайди, наелданнаелга ўтади; баъзан атеросклероз оқибатида вужудга келади. Бунда қўлоёқ ва танадаги ғайритабиий ҳаракатлар тилга ҳам ўтади. Бемор гапириш, овқат ейиш, юришга қийналади, эси кирарличиқарли бўлади; ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик зўрайган даврида махсус парвариш талаб этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРЕЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
ГЎДАК
НЕРВ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты