ЕВРОПА КЕНГАШИ (ЕК) – Европа давлатларининг ҳар томонлама ҳамкорлик қилишига кўмаклашувчи халқаро ташкилот. 1949 й. таъсис этилган. ЕК нинг мақсади: аъзо мамлакатлар ўртасида яқин алоқаларни таъминлаш; Европанинг демократик ва хавфсиз маконга айланишига, плюралистик демократияни ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, европача ўзини ўзи англаш ва маданий бир хилликни ривожлантиришга ёрдам бериш. Европадаги 40 дан ортиқ давлат аъзо ҳисобланади. ЕКга аъзо бўлиб киришни истаган давлат муайян талабларга жавоб бериши керак: унинг давлат муассасалари ва ҳуқуқий тузилиши демократиянинг асосий принципларига, инсон ҳукукларига риоя этилишига мувофиқ бўлиши лозим, халқ вакиллари эса эркин, тенг ва умумий сайловлар йўли билан сайланиши керак. ЕКга қабул қилишда, жумладан, фикрни ифодалаш эркинлиги бўлиши, миллий озчиликлар ҳимояланиши, халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этилиши мезон ҳисобланади. ЕК аъзоси инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг қатнашчиси бўлиши шарт. органидир. У аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларидан ташкил топади ва қабул қилади, турли ҳукуматлараро ихтисослашган қўмиталар, тармоқ вазирлар кенгашлари таклифлари бўйича қарорлар чиқаради, ЕК бюджетини қабул қилади ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа комиссияси аъзоларини тайинлайди. Одатда, йилига 2 марта вазирлар даражасида йиғилиш ўтказади. Парламент ассамблеяси миллий парламентлар депутатларидан ташкил топган депутатлар ва уларнинг ўринбосарларидан иборат. Ассамблея кун тартибида турган масалаларни муҳокама қилади, тавсиялар ишлаб чиқади, конференция, коллоквиум ва очиқ парламент мажлисларини ташкил қилади. Бош котибни ва унинг ўринбосарини, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди судьяларини сайлайди. Котибиятни 5 и. муддатга сайланадиган Бош котиб бошқаради. ЕК органлари Страсбур ш. да (Франция) жойлашган.