ХОСТ

ХОСТ, Хуст, Хашт — ўрта асрларда Тохаристонга мансуб шаҳарлардан бири. Андароб ш. (Шим. Афғонистон) яқинида, Банда дарёси бўйида, алКурза водийсида жойлашган. X. алоҳида округ («амал») маркази бўлиб, унга 4 тоғ дарёси бўйлаб ўтган 4 йўл туташган. Хитой сайёҳи Сюань Цзан асарида X. Тохаристондаги Кюсито мулки сифатида қайд этилган. 7-а. да бу ерда 3 та Будда ибодатхонаси ва бир неча роҳиблар бўлган. Бу ерда араблар истилоси даврида қалъа бўлиб, унда Низак Табархон (Низак Тархон) Қутайба ибн Муслим таъқибидан қочиб яширинган. Қутайба бу мустаҳкам қалъани куч билан эгаллай олмай, уни фақат ҳийла билан забт этган.

X. 9—10-а. манбаларида қайд этилган. 9-а. да Хостда жоме масжиди бўлган. 10-а. да X. ҳосилдор ерли, қалин боғларга эга озода ва гўзал шаҳар ҳисобланган. Унда арабларнинг «ашраф» қабиласи яшаган, бу қабила 12-а. да Самъоний асарида ҳам қайд этилган. Мўғуллар истилосидан лўнг, шунингдек, Амир Темур ва темурийлар даврида Балхга, 16—17-а. ларда эса Балх хонлигига тобе бўлган. Ўрта аср X. шаҳри ҳозир ҳам ўз номини сақлаб қолган. У 20-а. бошида Фаранг билан бирга Каттагон ҳокимига тобе бир ўлкани ташкил қилган.

Ад.: Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начале XIII вв., Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ХОСТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты