ЕВРОПА МАРКАЗИЙ БАНКИ

ЕВРОПА МАРКАЗИЙ БАНКИ (ЕМБ) — Европа валюта иттифоқининг асосий муассасаси. Европа Иттифоқи қарорига кўра 1998 й. 1 июнда ташкил этилган. Бошқаруви Германиянинг Франкфурт-Майн ш. да жойлашган. Асосий вазифаси ягона валюта — еврони муомалага киритган Европа валюта иттифоқига аъзо мамлакатлар пул сиёсатини амалга оширишдан иборат. ЕМБ тизими икки босқичли бўлиб, юқори босқичда ЕМБ ва қуйи босқичда Европа иқтисодий ва пул ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг миллий Марказий банклари туради. Бу Марказий банклар айни пайтда ЕМБ билан бирга Европа Марказий банклари тизимини ҳосил қилади. ЕМБ ва миллий Марказий банклар бошқа ҳар қандай Европа ёки миллий органларнинг кўрсатмаларидан фойдаланмайди ёки уларга амал қилмайди. Банк барча ҳисоб-китобларни еврода олиб боради ва унинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 1999 й. 1 янв. дан бошлаб пул сиёсатини тартибга солиш ЕМБ бошқарувчилари Кенгашининг мутлақи ваколатига киради. Миллий Марказий банклар бошқарувчилари Кенгаш аъзолари ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВРОПА МАРКАЗИЙ БАНКИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАНКЛАР
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты