ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ МАЙДОНИ

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ МАЙДОНИ — Тошкент ш. даги меъморий мажмуа; 1999 й. Ўзбекистон Республикам Президента Ислом Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида барпо этилган. Мустақиллик майдонилая шим. даги хиёбонда, мангу аланга ёдгорлиги атрофида жойлашган бўлиб, майдон кенглигини давом эттириб туради. Майдоннинг тўрига Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган (ҳайкалтарош И. Жабборов). Хиёбоннинг уз. 60 м, унинг шим. ва жан. томонида айвонлар қад кўтарган, айвонлар токчаларига ўрнатилган металл тахталарга 2-жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик барча жангчиларнинг исмшарифи битилган. Айвонлар миллий анъанавий меъморлик услубида устунли, вассажуфтли қилиб қурилган. Мажмуани бунёд этишда ва ўймакорлик билан жозибадор безашда республикадаги моҳир усталар: А. А6дуллаев (Қўқон), X. Боғбеков (Хоразм), Ҳ. Одилов, С. Раҳматуллаев (Тошкент), ҳ1. Соҳибназаров (Самарканд), Й. Тўлаганов (Андижон) шогирдлари билан биргаликда қатнашган (худди шундай меъморий иншоотлар республика вилоятларининг марказларида ҳам бунёд этилган).


Кирилл алифбосида мақола: ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ МАЙДОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ
ИСЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты