ЕВРОПИЙ

ЕВРОПИЙ (лот. Europa — Европа сўзидан олинган, Europium) , Eu — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент; лантаноидларта киради; тартиб рақами 63, ат. м. 151,96. Е. ни 1901 й. да француз олими Э. Демарс кашф этган. Иккита барқарор изотоп (|51 Ей — 47,82% ва |53Еи — 52,18%)дан ташкил топган. Ер пўстининг оғирлик жиҳатидан 1,3-10 4% ини ташкил этади. Нодир металлар билан бирга табиий минераллар — монацит, лопарит, бостнезит, оз микдорда ксенотим, эвксенит, гадолинит ва апатитлар таркибида учрайди. Денгиз сувлари таркибидаги микдори 1,1-10 6 мг/л.

Европий — оқиш кулранг металл, суюманиш т-раси 826°, қайнаш т-раси 1559°, зичлиги 5,245 г/см3. Оддий шароитда сув, минерал кислоталар б-н, қиздирилганда азот ва водород билан реакцияга киришади. Европийнинг икки оксиди маълум: Ей (П)-оксид ЕиО — қизғишжигарранг, кубик панжарали кристалл мод-да. Суюқланиш т-раси 1980°. 1000° да Еи2О, га Ей таъсир эттириб, Ей ни оксидлаб, вакуумда (ЕиОН)2 ни парчалаш усули билан олинади. Ей (Ш)-ок-сид Еи2О3 — рангсиз кристалл модда. Кубик ва моноклин панжарали икки модификацияси бор. Е3+ тузлари (оксалат, сульфат, нитрат ва б.)ни 800—1000° да парчалаш усули билан олинади. Ядро реакциялари учун керамик ҳимоя қопламлари тайёрлашда қўлланилади. Металл ҳолдаги Е. Еи2О, ни 1200° да вакуумда лантан ёки аргон муҳитида углерод билан қайтариб, шунингдек, ЕиС13 эритмасини электролиз қилиб олинади. Европий ядро техникасида нейтронларни ютувчи, қизил рангда шуълаланувчи моленофорлар тайёрлашда фаоллаштирувчи модда сифатида ишлатилади. Сунъий радиоактив изотоплари: радиоактив l52Eu (ярим емирилиш даври Т ‘/, 12,7 й.) кимёвий тадқиқотларда индикатор, l54Eu (T ‘/2 16 й.) ва l55Eu (T ‘/, 11,7 й.) — дефектоскопияда нурланиш манбаи сифатида, |55Еи — тиббиётда ташҳис қўйишда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВРОПИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
КАЛЬЦИЙ
МИНЕРАЛ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты