ХОХЛОВ ЭЛЧИЛИГИ

ХОХЛОВ ЭЛЧИЛИГИ — рус подшоси М. Ф. Романов (1613—45) Бухоро хони Имомқулихон ҳузурига бояр Иван Данилович Хохлов бошчилигида юборган дипломатик миссия (1620 —22). Имомқулихон томонидан юборилган Одамбий раҳбарлигидаги элчилик (1619—20) ка жавобан жўнатилган. И. Д. Хохловга аввало Бухоро хонини Россия билан савдо ва дўстона алоқалар ўрнатишга кўндириш, Бухородаги рус асирларини озод этиш, Бухоро хонлигининг Туркия, Эрон, Грузия, Хива хонлиги билан алоқалари қандай эканлиги, Бухоронинг ҳарбий қудрати ҳақида махфий маълумотлар тўплаш ва б. вазифалар юклатилган. Элчилар Қозондан 1620 й. 21 июнда Бухоро ва Хива элчилари Одамбий ва Раҳимқул ҳамроҳлигида йўлга чиққанлар. Улар Астрахон — Каспий денгизи — Тўпқараған пристани — Урганч — Хива — Хонқа — Қизилқум — Хайробод — Бухоро йўналиши билан манзилга етиб келишган. Элчиларни Имомқулихон яхши кутиб олган. Саройдаги 23 рус аскари озод қилинган, қолган асирлар эса турли сабабларга кўра озод этилмаган. И. Д. Хохловнинг ҳисоботида хонликнинг ички ва халқаро аҳволи, Бухоро хонлигидаги ижтимоийиқтисодий (солиқлар, шаҳар, қишлоқлардаги аҳвол), сиёсий вазият, шунингдек, этнографик характердаги маълумотлар тўпланган.

Ад. Ахмедов Б. А., Историкогеографическая литература Средней Азии XVI— XVIII вв. Письменные памятники, Т., 1985; Гулямов Хохлов Элчилиги, Из истории дипломатических отношений России с Бухарским ханством в XVIII в., Т., 1992.


Кирилл алифбосида мақола: ХОХЛОВ ЭЛЧИЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГРУЗИЯ
РОССИЯ
ЭРОН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты