ЕВСТАХИЙ НАЙИ

ЕВСТАХИЙ НАЙИ — қуруқликда яшайдиган умуртқали ҳайвонларда ютқунни ўрта қулоқ бўшлиғига туташтирадиган канал. 1563 й. да итальян олими Б. Евстахий (1510—74) тасвир этган. Ўрта қулоқдаги ҳаво босимини теварак муҳитдагига бараварлаш учун хизмат қилади. Евстахий найи жабра ёриғининг рудиментидан келиб чиққан. Тимсоқларда ўзаро туташувчи каналларнинг мураккаб системасини ҳосил қилади. Илонларда ўрта қулоқ редукциялангани учун Евстахий найи йўқ.

Одам да ўрта қулоқ бўшлиғи билан ютқиннинг бурун қисми оралиғида жойлашган эшитув найи (қ. Эшитиш аъзолари), уз. ўрта ёшдаги одамларда 30—40 мм, суяк ва тоғайдан тузилган. Суяк қисми (10—15 мм) чакка суяги таркибида бўлса, тоғай (2/3) қисми 20 — 25 мм бўлиб, ютқин томонда жойлашган. Найнинг бир учи кенгайиб ўрта қулоққа очилса, иккинчи учи кенгайиб ютқинга очилади. Най ютқин орқали ўрта қулоқ бўшлиғини ташқи муҳит билан боғлаб туради. У ўрта қулоқ бўшлиғидаги ҳавони алмаштириб, бир мувозанатда саклайди ва товуш тўлқинларининг нормал ўтишини таъминлайди. Най шиллиқ қавати яллиғланиб, тешиги беркилиб қолса, одам эшитиш қобилиятини йўқотади. Шу сабабли самолётда ҳавога кўтарилиш, замбарак отиш, кучли ер портлашларида оғизни очиб туриш тавсия этилади. Акс ҳолда ташқаридан кучли ҳаво тўлқини ноғора пардага (ўрта қулоқ бўшлиғини чегаралаб туради) таъсир этиб пардани йиртиши мумкин. Юқори нафас йўллари касалликлари (шамоллаш, ангина, бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши) евстахиитга (Е. н. нинг яллиғланиши) сабаб бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВСТАХИЙ НАЙИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚУЛОҚ
ЕР
БУРУН
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты