ЕВТИДЕМ

ЕВТИДЕМ (мил. ав. 3-а. 2-ярми) — Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. 230 й. дан). Асли Кичик Осиёнинг Магнесия ш. дан. Дастлаб (мил. ав. тахм. 250 й. дан) салавкийлардан ажраб чиққан Суғд подшоси Диодотни тахтдан ағдаргач (мил. ав. 230 й.), ЮнонБақтрия подшоси. Мил. ав. тахм. 230— 220 й. ларда кўчманчи саклар, тохарлар, қонқалар тазйиқи остида Суғдни ташлаб Бақтрата кўчиб ўтган. Суғд мил. ав. 206 й. дан сўнг кўчманчилар таъсирига ўтган. Мил. ав. 208 й. салавкийлар подшоси Антиох III Турон сатрапликларини қайтариб олишга ҳаракат қилган. У Ох (Тажан) дарёси этакларида, Марғиёна ҳудудида Евтидем суворийларини тор-мор келтириб, Зариаспа ш. (ҳоз. Балх) ни қамал қилган. Тарихчи Полибийнинг хабар беришича, бу «тарихий қамал» 2 йил давом этган. Евтидем кўчманчиларни ёрдамга чақираман деб пўписа қилгандан кейингина Антиох, қамални бўшатган. Мил. ав. 206 й. да тузилган сулҳга кўра, Антиох III Е. нинг шохлигини тан олган. Юнон-Бақтрия подшолигининг энг кучайган даври Евтидем ва унинг ўғли Деметрий I ҳукмронлиги даврига тўғри келган. Евтидем эллинистик типдаги тангаларни Суғдда зарб эттирган дастлабки подшоҳ эди. Ўрта Осиё ҳудудидан Евтидемнинг Суғд, Бақтрияда зарб этган тангалари кўплаб топилган.

Фахриддин Ҳасанов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВТИДЕМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЮНОНИСТОН
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты