ХОШИМИН

ХОШИМИН (1976 й. гача Сайгон) Вьетнамдаги шаҳар. Атрофи билан марказга бўйсунувчи алоҳида маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 3,6 млн. киши (1996). Транспорт йўллари чорраҳаси. Сайгон дарёси бўйидаги порт (Жан. Хитой денгизидан 80 км ичкарида). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, кўнтери, тўқимачилик саноатлари ривожланган. Машинасозлик (хусусан, кемасозлик) ва металлсозлик, тайёр кисмлардан электротехника ва радиотехника буюмлари йиғиш, кимё (каучук), цемент, ёғочсозлик корхоналари мавжуд. Балиқ овлаш маркази. Бадиий ҳунармандчилик, кулолчилик ривожланган. университет, музейлар, илмий тадқиқот интлари, Миллий кутубхона ва б. бор.

Шаҳарга 1779 й. да хитойлик савдогарлар Тангон (вьетнамча Сайгон) номи билан асос солганлар. 1864 й. дан Сайгон Франция мустамлакаси Коҳинҳин (Жан. Вьетнам)нинг маъмурий маркази. 1954 й. июлдан ҳукумат қароргоҳи. 1976 й. дан шаҳар Шим. Вьетнам сиёсий арбоби Хо Ши Мин шарафига X. деб аталди. Салой ва ВиньНгием будда пагодалари ва б. 18-а. да қурилган меъморий ёдгорликлари сакланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХОШИМИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ВЬЕТНАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты