ХОҲИШ

ХОҲИШ (психологияда) — муайян ҳаракатни бажаришга интилиш ҳақидаги тасаввур ва шу йўлдаги кечинма. Ҳаракатнинг амалга ошуви Хоҳишнинг қондирилишини ифодалайди. Этика ва ижтимоий психологияда X. интилиш, аниқроғи, бирор мақсад, идеал, орзуга эришиш импульси сифатида қаралади.

X. — шахс хулқи ва фаолиятини белгиловчи муҳим психик ҳолатлардан бири; у бу ҳолатларнинг мотивлари ва иродавий томонини ифодалайди. Шунинг учун X. психологияда фақат майл ёки фаолият объектига интилиш сифатида эмас, балки бу фаолиятни амалга оширишни хоҳлаш ва ният килиш сифатида хам баён кдпинади. Хоҳишнинг ривожланиши уни қониқтириш усул ва шароитлари, Хоҳишнинг барқарорлиги, узоқ сакданиши ва кучи билан белгиланади. Шунга кдраб X. бажарилиши мумкин бўлган, нореал, зиддиятли, бемаъни, мақсадли ва б. турга бўлинади. X. инсоннинг қизиқиши ва эътиқоди билан бирга ўз фаолиятига онгли муносабатда бўлишини ҳам ифодалайди.


Кирилл алифбосида мақола: ХОҲИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФЕЪЛ
ЕР
ЭТИКА
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты