ХРАПОВИКЛИ МЕХАНИЗМ, храповик — машиналар (велосипед, станоклар, чиғирлар ва б.)да илгариламаайланма ҳаракатни бир йўналишдаги узуқ айланма ҳаракатга ўзгартириш учун мўлжалланган тишли механизм. Вазифаси машиналардаги иш органининг тескари томонга айланиб кетишига йўл қўймаслик. Асосий кисмлари: бир томонлама қия тишли ғилдиракча (храповик), тирак тилча (собачка), етакчи ри v. чаг, ўқ, қўшим 2 ‘ ча тирак тилча. Етакчи ричагсоат мили йўналишига тескари йўналишда ҳаракатланганда тирак тилча храповикни муайян бурчакка буради. Ричаг тескари йўналишда ҳаракатланганда тирак тилча бир ёки бир неча тишга сирпаниб ўтади. Қўшимча тирак тилча эса храповикнинг тескари томонга айланишига имкон бермайди. Храповикли механизм юк кўтариш машиналарида чиғир (лебёдка) барабанининг юк таъсирида тескари томонга ўзўзидан айланиб кетишига йўл кўймайди.