ХРИЗАНТЕМА

ХРИЗАНТЕМА (Chrysanthenum) мураккабгулдошлар оиласига мансуб, бир ва кўп йиллик ўт усимликлар туркуми; манзарали экин. Ватани—Европа. 200 га яқин тури Ҳиндистон ва Африкада тарқалган. Ҳинд Х. си (C.indicum) Ғарбий Европа, Япония, АҚШ, Россия ва б. мамлакатлар саноат гулчилигида муҳим аҳамиятга эга. Хризантеманинг майда гулли ва йирик гулли навлари иссикхоналарда устирилади.

Майда гулли Хризантеманинг бал. 50—60 см, ён шохлар сони куп, ҳар бир шох гул билан тугайди. Гуллари оқ, қизил, оч бинафша ва ҳ. к. Йирик гули Хризантеманинг бал. 50—70 см, 1 ёки 2 шохли, гуллари йирик, мураккаб тупгулли, диаметри 6—8 см. Йирик гулли X. аксарият уй шароитида устирилади. X. тўпгулининг чиройлилиги, узоқ муддат гуллай олиши туфайли унинг бир йиллик турлари гулчиликда экилади. X. уруғидан ва 8—10 см узунликдаги каламчасидан кўпайтирилади. Май ойида туп оралиги 40—60 см қолдириб экилади. Июнь ойида ён шохлар чилпиб шакл берилади. Окт. нояб. да гуллайди. Ўзбекистонда Хризантеманинг Ўзбекистон туёнаси, Тошкент туёнаси ва б. навлари чиқарилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХРИЗАНТЕМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ҲИНДИСТОН
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты